Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

2-ТОИФАГА ТАЛАБГОР ЎҚИТУВЧИЛАР СИНОВДАН ЎТМОҚДА

Бугун умумий ўрта таълим мактабларида фаолият кўрстаётган иккинчи тоифага талабгор ўқитувчиларнинг навбатдаги аттестация синовлари бошланди. 

Аттестация синовлари жорий йилнинг 10 январь кунига қадар давом этиб, унда иштирок этадиган жами 4841 нафар ўқитувчининг қайси гуруҳда қатнашиши, куни ва соати олдиндан аниқ белгилаб қўйилган. Ўқитувчилар вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказидаги 9 та аудиторияда 220 та компьютерлар жамланмаси орқали тест синовларини топширмоқда. Кутилмаган техник муаммоларни бартараф этиш учун ҳар бир аудиторияга ахборот-коммуникация технологияси мутахассиси бириктирилган. Ҳар бир ўқитувчининг тест ишлаши учун 2 соат вақт ажратилган бўлиб, синовлар фанлар кесимида, бир кунда уч босқичда (соат 9:00, 11:00 ва 13:00) ўтказилмоқда.
Тест жараёнларининг шаффоф ҳамда адолатли ўтишини таъминлаш, ўқитувчиларнинг уяли алоқа воситалари ва бошқа нарсалардан синов пайтида фойдаланишини олдини олиш мақсадида ҳар бир аудиторияга кузатув камералари ўрнатилган бўлиб, марказ ошхонаси ҳамда залларида жараёнларни тўғридан-тўғри кузатиб бориш имконияти яратилган. Аудиторияларга кириш олдидан ички ишлар ходимларининг назорати йўлга қўйилди.
Аттестацияга вақтидан олдин келган ўқитувчилар учун кутиш жойлари, овқатланиш учун шароитлар яратилган.


Охирги ўзгариш вақти: 03/01/2020 12:29;   Кўрилганлиги: 46
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/2-toifaga-talabgor-oqituvchilar-sinovdan-otmoqda
Чоп этилган вақт: 23/02/2020 00:18
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг