Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

20 нафар ўқувчимиз Италияда ўтказиладиган HIPPO халқаро инглиз тили фан олимпиадасида қатнашади. Агар...

Жорий йилнинг февраль ойида Самарқанд шаҳридаги 37-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида HIPPO – Халқаро инглиз тили фани олимпиадасининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтган эди. Унда вилоятимиздаги умумтаълим мактабларининг 1-11 синф ўқувчилари ихтиёрий равишда иштирок этганди.

Яқинда ушбу босқичнинг жавоблари эълон қилинди. Унга кўра вилоятимиздаги умумтаълим мактабларининг 20 нафар ўқувчиси ғолибликни қўлга киритиб, республика босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритишди. Самарқанд шаҳридаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ғолиб бўлган ўқувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Уларга вилоят халқ таълими бошқармасининг ташаккурномаси, эсдалик совғалари топширилди.

Жорий йилнинг 14 март куни HIPPO – Халқаро инглиз тили фан олимпиадасининг республика миқёсидаги кўрик-танлови бўлиб ўтади. Унда муваффақиятли иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган ўқувчи-ёшларимиз Италияда бўлиб ўтадиган Халқаро инглиз тили фан олимпиадасида қатнашади.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, HIPPO – Халқаро инглиз тили фани олимпиадаси 2012 йил Англиянинг “Pearson Education” ташкилоти кўмаги остида, Италиянинг “Global HIPPO Association” уюшмаси тасарруфида ташкил этилган. Ҳозирги кунда дунёнинг 40 дан ортиқ (инглиз тили асосий тил ҳисобланмаган) давлатларидан 36 минг нафар атрофида иштирокчилар қатнашиб келмоқда. Олимпиаданинг ҳар бир иштирокчиси HIPPO олимпиадасида Буюк Британиянинг Халқаро стандарт даражасига эга бўлган IESOL тестларини топширади. Иштирокчилар сўзлашиш, ўқиш, ёзиш ва тинглаб тушуниш кўникмалари бўйича беллашади.

Зарифа ИБОДУЛЛОЕВА, хорижий тиллар методисти.


Охирги ўзгариш вақти: 11/03/2020 06:51;   Кўрилганлиги: 135
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/20-nafar-oquvchimiz-italiyada-otkaziladigan-hippo-xalqaro-ingliz-tili-fan-olimpiadasida-qatnashadi-agar
Чоп этилган вақт: 07/04/2020 23:43
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг