Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

БИЛИМДОНЛАР САРАЛАНДИ

2019 йил 7-9 январь кунлари вилоятимиздаги барча туман, шаҳарларда умумтаълим фанлари олимпиадасининг II туман (шаҳар) босқичи ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2009 йил 2 июнда 1962-сон рақам билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2009 йил 1 майдаги “Академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича Республика олимпиадаларини ўтказиш ва халқаро фан олимпиадалари иштирокчиларини танлаш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори асосида умумтаълим мактабларининг иқтидорли ва қобилиятли ўқувчиларини аниқлаш, қўллаб-қувватлаш, фан олимпиадаларини уюшқоқлик ва юқори даражада ўтказиш мақсадида ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 12 декабрдаги 02-02/25460- сонли хатига асосан, 2019 йилнинг 7-9 январь кунлари вилоятимиздаги барча туман(шаҳар) халқ таълими бўлимларида умумтаълим мактабларининг 9-,10-,11-синфлари ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанлари бўйича фан олимпиадасининг II туман (шаҳар) босқичи юқори савияда ўтказилди. Умумтаълим фанлари бўйича тест, амалий машғулотлар материаллари малакали, тажрибали мутахассисларни жалб қилган ҳолда тайёрланиб, уларнинг сифати ва кўп вариантлилигига алоҳида эътибор қаратилди. Махфийлиги таъминланган ҳолда алоҳида ДВД дискларга кўчирилиб, шифрланиб, бошқарма вакиллари томонидан туман, шаҳарларга етказилди. Умумтаълим фанларидан II босқич фан олимпиадасида мазкур олимпиаданинг мактаб босқичида ғолибликни эгаллаган 10 минг нафардан ортиқ 9, 10, 11-синф ўқувчилари иштирок этишди. Умумтаълим мактабларининг иқтидорли ва қобилиятли ўқувчиларини аниқлаш, қўллаб-қувватлаш, Халқаро фан олимпиадалари иштирокчиларини қуйи босқичлардан бошлаб аниқлаш мақсадида уюшқоқлик билан ўтказилган фан олимпиадасининг II босқичи туман, шаҳарларда белгиланган умумтаълим мактабларида ягона жадвал асосида, холисона ва адолатли ташкил этилди. Фан олимпиадасини Низом талаблари асосида ўтказиш учун умумтаълим мактабларида барча тегишли шарт-шароитлар яратиб берилди. Олимпиада жараёни ўтказиладиган хоналар ва ҳакамлар ҳайъати учун белгиланган хоналарга видеокузатув мосламалари ўрнатилиб, жараённинг адолатли ва шаффоф ўтказилиши таъминланди. Фан олимпиадасининг II туман (шаҳар) босқичида ўқувчилар 18 та умумтаълим фанларидан 3 турда (ёзма иш, тест, фан йўналишига кўра оғзаки савол-жавоб ёки лаборатория ишлари) ўз билим ва маҳоратларини намойиш этишди. Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига кўра, Низом талаблари асосида баҳоланиб, энг юқори ўринларни эгаллаган ўқувчилар туман, шаҳар халқ таълими бўлимларининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланиб, фан олимпиадасининг III вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Барча фанлардан 1700 нафардан ортиқ 9,10,11-синф ўқувчилари олимпиаданинг III вилоят босқичида иштирок этадилар.

Охирги ўзгариш вақти: 15/01/2019 16:35;   Кўрилганлиги: 231
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/bilimdonlar-saralandi
Чоп этилган вақт: 23/11/2019 03:08
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг