Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

"Билимлар куни" тадбирлари ўтказилди

Бугун республикамиздаги барча умумтаълим мактабларида Билимлар куни кенг нишонланди. Вилоятимиздаги 1243 та умумтаълим мактабларига 72 минг 995 нафардан ортиқ ўқувчилар 1-синфга қабул қилинди. Иштихон туманидаги 33-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган "Билимлар куни" тадбирида вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Саидаҳмад Усмонов, халқ таълими бўлими мудири Иззатилло Фозилов, туман ички ишлар, ёнғин хавфсизлиги бўлимлари, маҳалла фаоллари, фахрий устозлар, ота-оналар, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этишди. 2013 йилда қурилган таълим муассасасида бугунги кунда 876 нафар ўқувчилар таълим-тарбия олишмоқда. Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи С.Усмонов мактаб ўқувчилари учун китоблар жамланмасини совға қилди. Мактабнинг 9-синф ўқувчилари билан ўтказилган Мустақиллик дарсларида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус, таълимга, ёшларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликлар ҳақида сўз юритилди. Жажжи ўқувчиларга Президент совғалари топширилди.

Охирги ўзгариш вақти: 05/09/2019 16:03;   Кўрилганлиги: 144
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/bilimlar-kuni-tadbirlari-otkazildi
Чоп этилган вақт: 28/02/2020 00:26
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг