Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Болага китоб беринг

2019 йил 23 февраль куни Самарқанд шаҳридаги концерт залида шаҳар халқ таълими бўлими ташаббуси билан “Болага китоб беринг” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Ўсиб келаётган ёшларни буюк аждодларимизнинг адабий ва маънавий мероси билан кенгроқ таништириш, китобга бўлган қизиқишларини ошириш, мумтоз шоирлар ғазаллари ва асарларининг тарбиявий аҳамиятини тушунтириш, улуғ адибларимиз асарларидаги монологларнинг тарбиявий аҳамиятига эътиборини қаратиш, китобсевар, истеъдодли, билимдон, ўз устида мунтазам ишлайдиган фаол ўқувчиларни излаб топиш ва уларни қўллаб-қувватлаш, мактабнинг ички рўйхатида турган тарбияси оғир ўқувчилар қалбида китобга қизиқиш уйғотиш, ўқувчилар ўртасида мустақиллик, дўстлик, ҳамжиҳатлик, ўзаро тажриба ва фикр алмашишни  шакллантириш, ўқувчиларнинг санъатга бўлган қизиқишларини ошириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан саналади.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил  12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ва Ўзбекистон  Республикаси Президенти Администрациясининг “2019 йилнинг январь-март ойларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардаги умумий ўрта таълим муассасаларида ижтимоий, маънавий муҳитни янада соғломлаштириш мақсадида “Мен шу азиз Ватан фарзандиман” шиори остида туркум маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш бўйича намунавий йўл харитаси”нинг 4-бандига мувофиқ ташкил этилди.

Самарқанд шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари, ўқитувчилар ва тегишли ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этган тадбирда сўзга чиққанлар ёшларни китоб мутолаасига қизиқтириш вояга етмаган ўқувчилар ўртасида гиёҳвандлик, ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, эрта туғруқ ва шу каби нохуш ҳолатларнинг олдини олишда катта аҳамиятга эга эканлиги, китоб ўқиган, китобни қадрлаган ўқувчининг қалбида ёмонлик бўлмаслиги,  китоб ёшу катталарни ёруғ йўлга, ҳақиқат ва имон-эътиқодга чорловчи ёрқин чироқ эканлигини эътироф этишди. Ўзбек адабиётининг нодир асарларидан саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Тадбирда Самарқанд шаҳридаги 60, 21, 51, 31, 34, 59, 77, 73, 58, 14-умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва Самарқанд шаҳар “Баркамол авлод” болалар маркази бадиий ҳаваскорлик тўгараги аъзолари фаол иштирок этишди.

 

                                                                                                 Бошқарма Ахборот хизмати.


Охирги ўзгариш вақти: 25/02/2019 15:11;   Кўрилганлиги: 241
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/bolaga-kitob-bering
Чоп этилган вақт: 12/11/2019 13:45
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг