Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Болалар якка тартибда қандай таълим олмоқда?

Бугунги кунда вилоятимиз шаҳар ва туманларида 1707 нафар болалар якка тартибда таълим-тарбия олмоқда.

Уйида якка тартибда таълим олаётган болаларнинг дарс тайёрлаши учун шароит яратилганми? Ўқитувчи ўз вақтида келиб, билим беряптими? Ўқув қуроллари етарлими? Уларнинг саломатлиги назоратга олинганми? Бугун мана шундай саволларга жавоб топиш ва мавжуд ҳолатни ўрганиб, муаммоларни ижобий ҳал этиш мақсадида вилоят прокуратураси, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамкорлигида туман ва шаҳардаги якка тартибда таълим олувчи болалар хонадонида ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда. Хонадонма-хонадон юриб, якка тартибда таълим олувчи болаларга яратилган шароит кўрилиб, саломатлиги назоратдан ўтказилгач, аниқланган эҳтиёжга кўра уларнинг зарур ўқув қуроллари, дори-дармон воситалари билан таъминланиши бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилади. Шу асосда аниқланган муаммолар ижобий ҳал этилади. Ушбу саъй-ҳаракатлар болаларнинг бошқа тенгдошларидан кам бўлмаган ҳолда таълим-тарбия олишлари учун муайян имконият яратади.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати


Охирги ўзгариш вақти: 10/02/2020 12:18;   Кўрилганлиги: 51
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/bolalar-yakka-tartibda-qanday-talim-olmoqda
Чоп этилган вақт: 28/02/2020 01:36
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг