Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

БУНДА ЁШЛАР ТОПАДИ КАМОЛ

Нуробод туманидаги  «Баркамол авлод» болалар марказида «Бадиий ижодиёт», «Техник ижодкорлик» ҳамда «Ўлкашунослик ва экология» йўналишлари бўйича 17 та тўгарак фаолият кўрсатмоқда.

Тўгаракларга 510 нафар ўқувчилар ота-оналари билан тузилган шарт­нома асосида қабул қилинган. Марказдаги тўгараклар иши икки навбатда ташкил қилинган бўлиб, уларнинг барчаси сўнгги русумдаги замонавий жиҳозлар ва асбоб-ускуналар билан таъминланган.

«Ёз концепцияси» доирасида амалга оширилаётган ҳафталик тўгарак машғулотлари ва кўргазмаларнинг дастури ишлаб чиқилиб, шу асосда машғулотлар ва ижодий ишлар кўргазмалари ташкил этилмоқда.

Бошланғич касб сирларини ўрганаётган ўқувчиларнинг ўз йўналишлари бўйича ўтказилаётган кўрик-танловларда фаол иштирок этиб, совринли ўринларни эгаллаётганлиги ҳам бу ерда фаолият кўрсатаётган тўгарак раҳбарларининг ўз касбларига ижодий ёндашаётганлиги натижасидир. Жумладан, 2016-2017 ўқув йилида 4 нафар ўқувчи кўрик-танловларнинг вилоят босқичида биринчи, 9 нафари иккинчи, 16 нафари учинчи, 6 нафари тўртинчи ўринларни эгаллаганликлари ва 3 нафари фаол иштирокчи сифатида рағбатлантирилганлиги фикримиз далилидир. Жумладан, Ш. Ўроқов «Қонунни билганга кенг дунё», Ш.Амиров «Энг фаол фото ижодкор» кўрик-танловларида, М.Тонготаров «Экология болалар нигоҳида» экофестивалида ва У.Юлдашева «Бадиий ижодиёт» фестивалида фахрли 1-ўринларни эгаллашди.

Ўқувчиларнинг ютуқларини кўриб эзгу мақсад йўлидаги саъй-ҳаракатлар самара бераётганлигидан фахрланамиз.


Киритилган вақти: 26/06/2017 15:57;   Кўрилганлиги: 173
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/bunda-yoshlar-topadi-kamol
Чоп этилган вақт: 16/09/2019 17:43
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг