Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

Бутун кучни халқ ичидан олайлик, қучоқ очиб мактабларга борайлик

Самарқанд вилоятида “Бутун кучни халқ ичидан олайлик, қучоқ очиб мактабларга борайлик” шиори остида

 Республика ишчи гуруҳи ўз ишини бошлади  

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида жорий йил 23 август куни Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқеини ошириш чора-тадбирлари мавзусида бўлиб ўтган видеоселектор мажлисида мактаб таълимини ривожлантириш буюк умуммиллий мақсадга, умумхалқ ҳаракатига айланиши, устозларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш жамиятимизда олий қадрият даражасига кўтарилиши зарур эканлиги белгиланган.

Жойларда барча раҳбарлар ва мутасаддилар “Бутун кучни халқ ичидан олайлик, қучоқ очиб мактабларга борайлик” шиорини дастуриламал қилиб, мактаб таълимини ривожлантиришга йўналтирилган буюк умуммиллий мақсадга, умумхалқ ҳаракатига етакчилик қилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижроси доирасидаги ишларни тизимли ташкил этиш ва кўзланган пировард натижаларга эришилишини таъминлаш, бу борада ҳудудлардаги масъулларнинг фаолиятини тўғри ташкиллаштириш, ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасида замонавий услубларни қўллаш ишларини ташкил этиш мақсадида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Абдуҳакимов бошчилигидаги таълим тизимига масъул 40 дан ортиқ вазирлик, тегишли бошқарма ва ташкилот мутасаддиларидан иборат Республика ишчи гуруҳи  вилоятимизда ўз ишини бошлади. 

Бугун халқ таълими тизимида ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш,   ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасида замонавий услубларни такомиллаштириш бўйича республика ишчи гуруҳи раҳбарлари Жомбой туманида ҳам бўлишди.

 Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ҳотамжон Кетмонов ва Тошкент давлат аграр университети ректори, академик Ботиржон Сулаймонов ҳамда ишчи гуруҳ аъзолари томонидан икки кун мобайнида тумандаги 18 та мактабларнинг фаолияти таҳлилий ўрганилди.

Тизимда фаолият юритаётган ўқитувчилар билан суҳбат ўтказилиб, уларнинг халқ таълими тизимида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича таклифлари олинди.

         Ўрганиш давомида ўқув-услубий ва маънавий-маърифий, ободонлаштириш ишлари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий таклиф ва тавсиялар берилди.

         Ўрганишлар жойларда давом этади.

Охирги ўзгариш вақти: 10/09/2019 17:53;   Кўрилганлиги: 8
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/butun-kuchni-xalq-ichidan-olaylik-quchoq-ochib-maktablarga-boraylik
Чоп этилган вақт: 16/09/2019 18:03
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг