Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

БУЮК ЙЎЛБОШЧИМИЗГА ЭҲТИРОМ

30 январь буюк олиму алломалар улғайган, уларга бешик бўлган Самарқанд заминида халқ фарзанди, Буюк Йўлбошчимиз, мустақил Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллуд топган кун.

Ўтган бир неча йил оралиғида Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Муқаддас маскан, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов абадий қўним топган Ҳазрати Хизр масжиди, унинг атрофи мутлақо янги қиёфа касб этди. Буюк аждодимиз қабри устида муҳташам мақбара қад ростлади. Самарқандга ташриф буюрган меҳмонларнинг қадами узилмай келган Ўрта Осиёдаги илк масжидлардан бири бўлган Ҳазрати Хизр масжидининг ҳам қиёфаси ўзгарди. Атрофида хиёбонлар барпо этилди. Ушбу қутлуғ қадамжодан тўрт фасл, йил ўн икки ой зиёратчилар қадами узилмайди. Биринчи Президентимизга бўлган чексиз эҳтиром сифатида унинг қабрини зиёрат қилиб, ҳақига дуо қилишади. Ҳатто хориждан ташриф буюрган сайёҳлар ҳам Самарқандга келганда, аввало, буюк халқ фарзандининг мангу қўним топган масканини тавоф этмасдан кетмайди. Биринчи Президентимизнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида Самарқандда унинг ҳайкали қад кўтарди. Тошкент шаҳри, Қашқадарёда ҳам унга худди шундай эҳтиром кўрсатилди. Ислом Каримов номига музей, аэропорт, кўча ва бошқа обьектлар аталди. Ҳар йили 30 январь санасида Мустақиллигимиз Асосчиси хотирланиб, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари, зиёлилар ҳамда ёшлар унинг ҳайкаллари пойига гул қўяди, алоҳида эҳтиром билан қабри зиёрат қилинади. Ислом Каримов доно йўлбошчи, оқил сиёсатдон, буюк давлат арбоби, ҳақиқий халқпарвар инсон сифатида боқий қалблардан жой олган. Унга эҳтиром она Ватанимизга, мустақиллигимизга эҳтиром намунасидир. Абдуҳошим ЗИЁДОВ

Охирги ўзгариш вақти: 30/01/2020 15:53;   Кўрилганлиги: 45
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/buyuk-yolboshchimizga-ehtirom
Чоп этилган вақт: 22/02/2020 23:38
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг