Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Доимо қалбимизда мангусиз!

Самарқанд шаҳридаги 21-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 81 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбир шундай номланди.

Унда Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоатчилик фонди раҳбари Татьяна Каримова ва биринчи Президентимизнинг дўстлари, яқинлари унинг ҳаёти, фаолияти, мустақил Ўзбекистонимиз тараққиёти йўлида амалга оширган ислоҳотлари, улкан жасорати ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берди.
Мактаб ўқувчилари томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Ислом Каримов хотирасига бағишланган шеър ва қўшиқлар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Тадбир якунида ташкилотчилар ва фаол ўқувчиларга Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоатчилик фонди томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Меҳмонлар биринчи Президентимиз ўқиган мактаб тарихи музейи билан танишди.


Охирги ўзгариш вақти: 31/01/2019 05:59;   Кўрилганлиги: 169
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/doimo-qalbimizda-mangusiz
Чоп этилган вақт: 19/08/2019 02:59
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг