Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг “Энг намунали бошланғич ташкилоти” кўрик-танловининг Самарқанд шаҳар босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
  Шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирда сўзга чиққан шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси З. Раҳманова ва бошқалар бугунги кунда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ижтимоий фаоллигини ошириш, интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг сиёсий ва ижтимоий фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлашди.
  “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида ташкил этилган танловнинг ушбу босқичида 1-ўринни 21-умумтаълим мактаби Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Сурайё Қурбонава қўлга киритиб, у бошчилик қилаётган БТ энг намунали, деб эътироф этилди.
  Шунингдек, қўмитанинг бир қатор фаолларига диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Охирги ўзгариш вақти: 10/08/2019 06:59;   Кўрилганлиги: 66
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/eng-namunali-boshlangich-tashkiloti-aniqlandi
Чоп этилган вақт: 15/10/2019 09:50
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг