Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

ГЎЗАЛ АБДУХАЛИЛОВА ТАНЛОВ ҒОЛИБИ БЎЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Жаҳолатга қарши маърифат” номли ижодий ишлар кўрик-танлови ўтказилди. Ушбу кўрик-танловнинг республика босқичида иштирок этган Самарқанд шаҳридаги 13-умумтаълим мактабининг 9-Б синф ўқувчиси Гўзал Абдухалилова фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

Устозларимизнинг кўпроқ китоб мутолаа қилишга ундашида ҳикмат кўп, — дейди Гўзал Абдухалилова. — У ақлимизни пешлайди, фикрларимизни тиниқлаштиради. Бунинг исботини мустақил ижодий ишлар ёзганда кўриш мумкин. “Жаҳолатга қарши маърифат” ижодий ишлар кўрик-танловининг республика босқичида ҳам ғолиб бўлишимда айнан китобга ошнолигим наф берди. Ижодий ишимда ёшлар ўртасида тобора урчиётган турли иллатлар, “оммавий маданият” сарқитлари, уларнинг ўқувчилар онгига салбий таъсирини баён этдим. Тенгдошларимни турли нотўғри хатти-ҳаракатларини қоралаб, эзгулик тарафдори бўлиб яшашга, ўқиш ва изланишга ундадим.

Иқтидорли ўқувчининг бу иншоси ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланиб, биринчи ўринга муносиб, деб топилди. У Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.


Охирги ўзгариш вақти: 09/11/2019 06:54;   Кўрилганлиги: 28
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/gozal-abduxalilova-tanlov-golibi-boldi
Чоп этилган вақт: 20/11/2019 18:31
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг