Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

ҲАР БИР БОЛА МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДА

Жорий йилнинг 30 май куни Самарқанд шаҳридаги 10-сон Меҳрибонлик уйи ва 62-сон махсус мактаб-интернатида 1-июнь - “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан ўтказилган хайрия тадбирларида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари иштирок этиб, болажонларни байрам билан табрикладилар. Ҳомийлар ва ҳарбийлар томонидан таълим муассасаларига “Artel” русумли рангли телевизорлар ва таълим муассасаларида тарбияланаётган болажонларнинг ҳар бирига байрам совғалари туҳфа этилди. Таъкидлаш жоизки, ҳар йили жойлардаги ҳамкор ташкилот вакиллари томонидан Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ва имконияти чекланган болалар ҳолидан хабар олиш, уларга байрам совғалари улашиш анъанага айланган. 1 июнь - “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар юзлаб болажонлар қалбига чексиз қувонч ва шодлик бағишлаётганлиги билан эътирофлидир.

Охирги ўзгариш вақти: 04/06/2019 16:54;   Кўрилганлиги: 132
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/har-bir-bola-mehr-va-etiborda
Чоп этилган вақт: 16/09/2019 18:04
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг