Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Ҳаёт хавфсизлиги асослари ўқув курси бўйича методик қўлланма ва дидактик материаллар лойиҳалари тажриба-синовдан ўтказилмоқда

2019 йил 20 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таьлими вазирлиги, БМТ болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қошидаги Фуқаро Муҳофазаси институтининг 3 нафар ходимлари табиий офатлар хавфини камайтириш ва хавфсиз хатти-ҳаракатлар бўйича материалларни тажриба-синовдан ўтказиш курси билан танишиш мақсадида Жомбой туманидаги  40-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига ташриф буюрди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, жорий ўқув йилида Жомбой туманидаги 40-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 10-11-синфларида “Ҳаёт хавфсизлиги асослари” ўқув курси бўйича ўқув дастури, методик қўлланма ва ўқувчилар учун берилган дидактик материаллар лойиҳалари тажриба-синовдан ўтказиш мақсадида танлаб олинган эди.

Ташриф давомида Республика таълим маркази бўлим бошлиғи З.Шамсиева, Фуқаро муҳофазаси институти ҳарбий-гуманитар фанлар кафедраси доценти С.Хусанова ҳамда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича маслаҳатчи мутахассиси Ф.Атажановлар томонидан биринчи ярим йиллик мониторинг натижалари ўрганиб чиқилиб, ўқитувчиларга методик ёрдам кўрсатилди. Ўқув йилининг 3-чорак якуни бўйича республикамиздаги 5 та вилоятларда “Ҳаёт хавфсизлиги асослари” курсини бирлаштирувчи ўқув дастури бўйича ўтказилаётган тажриба-синов мактаблари ўқитувчилари иштирокида семинар ташкил этилиши ва тажриба-синов жараёнида иштирок этадиган ўқитувчилар томонидан яратилган энг яхши дарс ишланмалари ва методик қўлланмалар республика миқёсида оммалаштириш ва ҳар бир тажриба-синов мактабларининг раҳбарлари ва фан ўқитувчиларининг ҳисоботлари тингланиши таъкидланди.

 “Ҳаёт хавфсизлиги асослари” курсини бирлаштирувчи ўқув дастури бўйича мактабнинг 10-синфида география фанидан 1-соат дарс таҳлил қилинди. Шунингдек, тажриба-синов жараёнининг биринчи ярим йиллик натижалари муҳокама қилиниб, мактаб раҳбарларлари ва фан ўқитувчиларининг ҳисоботлари тингланди.

 Ташриф якунида ЮНИСЕФнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича маслаҳатчи мутахассиси Ф.Атажанов томонидан 40-ихтисослаштирилган давлат  умумтаълим мактабида тажриба-синов ўтказаётган кимё, биология, география, физика, ЧЁТ ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига плакатлар ва методик қўлланмалар тақдим этилди.


Охирги ўзгариш вақти: 21/02/2019 14:57;   Кўрилганлиги: 126
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/hayot-xavfsizligi-asoslari-oquv-kursi-boyicha-metodik-qollanma-va-didaktik-materiallar-loyihalari-tajriba-sinovdan-otkazilmoqda
Чоп этилган вақт: 15/07/2019 21:33
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг