Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

HIPPO – Халқаро инглиз тили фани олимпиадасининг ҳудудий саралаш босқичи ўтказилди

Самарқанд шаҳридаги 37-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида HIPPO – Халқаро инглиз тили фани олимпиадасининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.

Фан олимпиадасида вилоятимиздаги умумтаълим мактабларининг 1-11 синф ўқувчилари ихтиёрий равишда иштирок этишди. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, HIPPO – Халқаро инглиз тили фани олимпиадаси бўлиб, 2012 йил Англия Давлатининг “Pearson Education” ташкилоти кўмаги остида, Италия давлатининг “Global HIPPO Association” уюшмаси тасарруфида ташкил этилган. Ҳозирги кунда дунёнинг 40 дан ортиқ (инглиз тили асосий тил ҳисобланмаган) давлатларидан 36 минг нафар атрофида иштирокчилар қатнашиб келмоқда. HIPPO олимпиадаси 2018 йилдан буён Англия давлатининг Gatehouse Awards ташкилоти билан ҳамкорликда иш фаолиятини давом эттирмоқда. Олимпиаданинг ҳар бир иштирокчиси HIPPO олимпиадасида Буюк Британиянинг Халқаро стандарт даражасига эга бўлган IESOL тестларини топширади. Иштирокчилар жами 4 та кўникма (сўзлашиш, ўқиш, ёзиш ва тинглаб тушуниш) бўйича беллашади. Илк босқичда ўқувчиларнинг ўқиш ва тинглаб тушуниш, ярим финал босқичида эса ёзиш ва ўқиш кўникмалари синовдан ўтказилади. Финал босқичида ўқувчилар барча кўникмалар бўйича имтиҳон топширишади.

Зарифа ИБОДУЛЛОЕВА, хорижий тиллар методисти.


Охирги ўзгариш вақти: 10/02/2020 15:49;   Кўрилганлиги: 64
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/hippo-xalqaro-ingliz-tili-fani-olimpiadasining-hududiy-saralash-bosqichi-otkazildi
Чоп этилган вақт: 28/02/2020 01:18
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг