Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Ҳоким мактаб ёшлар етакчисининг таклифини қўллаб-қувватлади

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида иштирок этган ўқувчи-талабалар ўзларини қийнаб келаётган муаммолар бўйича вилоят ҳокимига мурожаат қилди.

Жумладан, Самарқанд шаҳридаги 20-мактабнинг ёшлар етакчиси Сайёра Бахриддинованинг шаҳримизда йўловчи ташувчи транспортларнинг бетартиб ҳаракати, ушбу йўналишдаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан ўзининг таклифларини билдирди. Вилоят ҳокими кўтарилган масала юзасидан мутасадди раҳбарларга вазифалар белгилаб берди.
— Бу каби муаммолар энг оғриқли масала, - деди вилоят ҳокими Э.Турдимов. – Уларни ҳал этишда жамоатчилик назорати керак, албатта. Фурсатдан фойдаланиб, бир таклифни ўртага ташламоқчиман, яъни қалби қайноқ, юрагида ватанпарварлик туйғуси жўшган 50 нафар ёш йигит-қизга замонавий телефон аппарати олиб берилади. Улар блогерлик билан шуғулланиб, жамиятимизда учраётган муаммоли ҳолатларни суратга олиб, вилоятдаги телеграм гуруҳларига жойлаштириб боради. Мазкур муаммолар оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда ёритилади ва ҳар бир масъул раҳбар шу муаммони вақтида бартараф этиш чорасини кўради. Энг фаол ишлаган ёшлар вакили ҳар ой якунида рағбатлантириб борилади.
Т.Сиддиқов


Охирги ўзгариш вақти: 03/01/2020 12:40;   Кўрилганлиги: 77
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/hokim-maktab-yoshlar-etakchisining-taklifini-qollab-quvvatladi
Чоп этилган вақт: 19/02/2020 00:04
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг