Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

ҲОКИМ ОТА-ОНАЛАР ЙИҒИЛИШИГА БОРДИ

Кимнингдир кўнглидан “Нима қилибди?! Фарзандининг тақдирини ўйлаб, қайғургани учун бошқа ота-оналар қатори борса-борибди-да”, деган фикр ўтиши мумкин, сарлавҳани ўқиб...

Ургут туман ҳокими М.Турдиевнинг фарзанди тумандаги 136-умумий ўрта таълим мактабида таълим-тарбия олиб келади. Бугун ўғлининг синф раҳбари ота-оналар йиғилишини ўтказди. Кутилмаганда йиғилишга ҳоким ҳам кириб келди. У бола таълим-тарбиясига бирор вақт совуққонлик билан қарамаслик, педагог билан ҳамиша ҳамкор ва ҳаммаслак бўлиб, унга кўмаклашиш, тарбияда, айниқса, сергак бўлиш лозимлигини бошқа ота-оналарга ҳам уқтирди. Айни пайтда ҳокимнинг тумандаги ишлари, кўп сонли аҳолининг дарду-ҳасратига қулоқ тутишдан ортиб, бола тарбиясига масъулият билан қарагани эътиборга молик. Аммо...
Худди юқорида таъкидлаганимиздек ўй-хаёлга борувчилар учун айтмоқчимизки, бугун ота-оналар йиғилиши деса баъзиларнинг энсаси қотади. Эр-хотин ўртасида “қуръа ташлаш” бошланиб кетади. Битта важ бор: мени ишим кўп, вақтим йўқ... Бунинг оқибатида ҳар чорак тугул, йилда бир бор фарзандининг ортидан сўраб келмаган “қаҳрамонлар” учраб туради. Бироқ, унутмаслик лозимки, бугун вояга етаётган ўғил-қизларни биргина мактабнинг ўзи тарбиялай олмайди. Унга таълим ва тарбияни бир пайтда сингдириш, иқтидор ва истеъдодини қўллаб-қувватлаш, эзгу орзу-умидларини рўёбга чиқариш учун ота-онанинг назорати, устоз ва мураббий билан доимий ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эга.

Самарқанд вилоят халқ таълими
бошқармаси ахборот хизмати.


Охирги ўзгариш вақти: 05/12/2019 14:28;   Кўрилганлиги: 94
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/hokim-ota-onalar-yigilishiga-bordi
Чоп этилган вақт: 28/02/2020 01:48
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг