Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

ИЖОДИЙ УЧРАШУВ

Жорий йил 17 декабрь куни вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида “Бошланғич таълим”, “Халқ таълими”, “Маърифат”, “Гулхан” каби газета ва журналлар таҳририят ходимлари иштирокида ижодий учрашув ташкил этилди.

        Тадбирда вилоят халқ таълими бошқармаси, туман, шаҳарлардан таклиф этилган тажрибали ва ижодкор ўқитувчилар иштирок этиб, матбуотнинг зиёлилар ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти, уларда ёритилаётган долзарб масалалар ва келгусидаги режалар хусусида сўз юритилди.

         Таъкидланганидек, “Бошланғич таълим”, “Халқ таълими”, “Маърифат”, “Гулхан” каби газета ва журналлар халқ таълими ходимларининг ҳақиқий минбарига айланган. Уларда чоп этилаётган долзарб мавзулардаги мақолалар, методик тавсиялар, ўқитувчиларнинг педагогик маҳорати акс этган дарс ишланмалари ҳар бир ўқитувчини ўз устида ишлашга, билими ва тажрибасини бойитишга хизмат қилади.

        Тадбир давомида Самарқанд шаҳридаги умумтаълим мактабларининг илғор, ижодкор, истеъдодли ўқувчилари она Ватан, тинчлик, дўстлик, беғубор болаликни мадҳ этувчи шеърларни ёддан, ифодали ўқиб беришди.

        Йил давомида ўзининг мақолалари билан фаол иштирок этган бир гуруҳ ўқитувчиларга  таҳририят ходимларининг бадиий китоблардан иборат совғалари топширилди.


Охирги ўзгариш вақти: 19/12/2018 09:15;   Кўрилганлиги: 238
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/ijodiy-uchrashuv
Чоп этилган вақт: 20/11/2019 05:41
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг