Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Ижтимоий тармоқларда “Мактаб маъмурияти муқова сотиб пул ишламоқда” номли постга Тойлоқ туман халқ таълими бўлимининг муносабати

Жорий йилнинг 3 март куни ижтимоий тармоқларда “Мактаб маъмурияти муқова сотиб пул ишламоқда” сарлавҳали пост эълон қилинди. Унда Тойлоқ туманидаги 3-умумтаълим мактаби маъмурияти ўқувчиларга дафтар муқовасини 1000 сўмдан мажбуран сотаётганлиги иддао қилинган.

Тойлоқ туман халқ таълими бўлими масъул ходимлари ва мактабнинг кузатув кенгаши томонидан олиб борилган ўрганиш натижаларига асосан шуни маълум қиламизки, мактабда ҳеч қандай дафтар муқоваси пулга сотилмаган. Ваҳоланки, дафтарларга муқовалар ўқувчиларнинг ўз ихтиёрлари билан фан дафтарларининг юзини озода сақлаш мақсадида юритилган. Бу борада мактаб маъмурияти томонидан мажбурий тартибда талаб қўйилмаганлиги аниқланди.

Ўқувчи ва ўқитувчилар ҳамда ота-оналар ўртасида ўтказилган сўровнома, ўрганиш натижаларига мувофиқ, ушбу хабар ўз исботини топмади.

Тойлоқ туман халқ таълими бўлими


Охирги ўзгариш вақти: 04/03/2020 06:04;   Кўрилганлиги: 218
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/ijtimoiy-tarmoqlarda-maktab-mamuriyati-muqova-sotib-pul-ishlamoqda-nomli-postga-toyloq-tuman-xalq-talimi-bolimining-munosabati
Чоп этилган вақт: 04/04/2020 17:19
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг