Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

ИЛМИ ДАРЁ, МЕҲРИ УММОН УСТОЗЛАР ЭЪЗОЗ ВА ЭҲТИРОМДА

1 октябрь — Устоз ва мураббийлар айёми мамлакатимизда бу йил ҳар йилгидан кўтаринки руҳда, юксак савияда нишонланди. “Мўъжиза” амфитеатрида ўтказилган тантанали байрам тадбирига таълим соҳаси вакиллари, фидойи устоз ва мураббийлар, фахрийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари таклиф этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз ўқитувчи ва мураббийларига йўллаган байрам табригини вилоят ҳокими Э.Турдимов ўқиб эшиттирди.Тадбир қатнашчилари давлатимиз раҳбарининг “Бизнинг барча саъй-ҳаракатларимиз “Ўзбекистонда энг обрўли инсон муаллим бўлиши керак” деган ғояни амалга оширишга қаратилмоқда. Бунинг учун давлат ва жамият томонидан қанча маблағ, ресурс ва имкониятлар зарур бўлса, барчасини сафарбар этамиз” деган фикрларини олқишлаб қабул қилдилар.
Шундан сўнг Президентимизнинг байрам муносабати билан қабул қилинган фармонига кўра, юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган 9 нафар самарқандлик ўқитувчи ва мураббийларга орден ва медаллар тантанали равишда топширилди.
Сана муносабати билан фидойи, жонкуяр, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб фаолият юритаётган, таълим соҳасида юқори натижаларга эришган бир гуруҳ устозлар вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Тантанали тадбирнинг концерт дастурида ижро этилган дилрабо тароналар барчага хуш кайфият улашди. Албатта, ўқитувчи ва мураббийларга кўрсатилаётган эъзоз ва эҳтиром уларни янгидан янги меҳнат зафарларига чорлайди.

Охирги ўзгариш вақти: 05/10/2019 08:04;   Кўрилганлиги: 234
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/ilmi-daryo-mehri-ummon-ustozlar-ezoz-va-ehtiromda
Чоп этилган вақт: 04/04/2020 17:50
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг