Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

ИНГЛИЗ ТИЛИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ЎҚИТИЛДИ

Самарқанд вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистондаги Америка Кенгашлари билан ҳамкорлигида инглиз тили ўқитувчиларининг касбий малакасини ошириш мақсадида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

English Speaking Nation: Secondary Teacher Training (Инглиз тилида сўзлашадиган миллат: ўрта мактаб ўқитувчилари малакасини ошириш) лойиҳаси доирасидаги ушбу семинарда вилоятимизнинг умумтаълим мактабларидан 90 нафар инглиз тили ўқитувчилари ҳамда чет тили методислари иштирок этди. Семинарда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгашлари дастури ҳамда Халқ таълими вазирлиги вакиллари томонидан инглиз тили ўқитувчиларининг касбий малакасини ошириш, тилни ноанъанавий усуллардан фойдаланган ҳолда самарали ўқитиш бўйича тақдимотлар ўтказилди. Ўқитувчилар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, ўзаро фикр алмашдилар.

Зарифа ИБОДУЛЛОЕВА


Охирги ўзгариш вақти: 28/12/2019 14:23;   Кўрилганлиги: 123
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/ingliz-tili-oqituvchilari-oqitildi
Чоп этилган вақт: 23/02/2020 01:19
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг