Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

ИСТЕЪДОДЛИ ЁШЛАР ТАНЛОВИ

2017 йил 18-20 март кунлари Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида “Живой родник” номли халқаро танлов бўлиб ўтди.

7 та давлатдан 200 нафарга яқин ўқувчилар иштирок этган ушбу  танловда Жомбой туманидаги 10-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби анъанавий хонандалик синфи ўқувчиси Динора Ҳусаинова фахрли 1, Тайлоқ туманидаги 29-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби анъанавий хонандалик синфи ўқувчиси Шоҳруҳ Нишонов 2, Самарқанд шаҳридаги 1-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби эстрада хонандалиги синфи ўқувчиси Муштарийбегим Ҳамидова ҳамда Самарқанд шаҳридаги 22-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби анъанавий хонандалик синфи ўқувчиси Диёрбек Ғаниев 3-ўринларни эгаллашди.

Ёш истеъдод эгалари 2017 йил июнь ойида Черногорияда бўлиб ўтадиган танловга сертификатни ва 2018 йил июнь ойида АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтадиган концертда иштирок этиш учун  таклифномани қўлга киритдилар.


Киритилган вақти: 22/03/2017 12:20;   Кўрилганлиги: 196
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/istedodli-yoshlar-tanlovi
Чоп этилган вақт: 16/10/2019 07:56
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг