Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

ЖУРНАЛИСТ НЕГА НОХОЛИС ЁНДАШДИ?

11 ноябрь куни “Маҳалла” газетасининг http://mahalladosh.uz веб-сайтида “Синфхоналар қачонгача қўлбола иситгичлар билан иситилади?” номли танқидий мақола эълон қилинди. Унда Булунғур туманидаги 15-, 42- ҳамда 52-умумий ўрта таълим мактабларида куз-қиш мавсумига етарлича тайёргарлик кўрилмагани, гўё ҳали ҳам синфхоналарни иситишда қўлбола иситиш мосламалари (буржуйка печлар)дан фойдаланилаётгани танқид қилинган эди.

Мазкур мақола юзасидан My5 телеканали ва масъул ташкилотларнинг ахборот хизматлари биргаликда ўрганиш олиб боришди. Ўрганиш натижасида муаллиф Ёрмамат Рустамов ёлғон ва нохолис маълумотлар асосида мақола нашр этгани аниқланди. Ушбу мақола юзасидан расмий муносабат вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Булунғур туман ҳокимлиги расмий веб-сайтида “ЁЛҒОН АХБОРОТ БЕРГАН МУХБИР ҚОНУН ОЛДИДА ЖАВОБ БЕРИШИ КЕРАК! ёхуд журналист нега нохолис ёндашди?” сарлавҳаси остида нашр этилган. My5 телеканалининг ўрганиш натижалари бўйича тайёрлаган видео лавҳаси “Марказий студия” кўрсатувидан ўрин олди.

P.S. Бундан олдин “Маҳалла” газетасининг http://mahalladosh.uz веб-сайтида 2 та мақоладаги важлар ҳақиқатдан йироқлиги, мақолалар ёлғон ва нохолис маълумотлар асосида нашр этилганлиги бўйича вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати таҳририят билан телефон орқали боғланган ҳолда хабар бериб, важларни бевосита таҳририят вакиллари иштирокида ўрганиб чиқишга тайёрлигини маълум қилган эди. Бироқ, таҳририят фақатгина мақоладаги расмларни алмаштириш билан кифояланиб, "хулосамизни айтамиз" қабилида сукут сақлашни маъқул кўрди. Мақолалар муаллифи эса турли важлар билан вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати, вилоят телевидениеси ҳамда “Зарафшон” газетаси таҳририяти вакилларидан иборат бўлган ишчи гуруҳ таркибида бевосита ўрганишларда иштирок этишни рад этди. Ушбу ҳолатлар бўйича таҳририятнинг расмий муносабатини кутиб қоламиз!

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Охирги ўзгариш вақти: 21/11/2019 07:50;   Кўрилганлиги: 130
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/jurnalist-nega-noxolis-yondashdi
Чоп этилган вақт: 23/02/2020 00:13
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг