Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

КАТТАҚЎРҒОНЛИК ОСИЁ ЧЕМПИОНИ

КАТТАҚЎРҒОНЛИК ОСИЁ ЧЕМПИОНИ – Telegraph

Бугун юртимизда спортни ривожлантириш, ёш авлодни жисмонан бақувват бўлиб вояга етиши учун барча имкониятлар яратилган десак тўғри бўлади. Албатта ёшларимиз ҳам бу имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда кўпгина ютуқларни қўлга киритиб келмоқдалар.

КАТТАҚЎРҒОНЛИК ОСИЁ ЧЕМПИОНИ – Telegraph

КАТТАҚЎРҒОНЛИК ОСИЁ ЧЕМПИОНИ – Telegraph

Муҳаммадбобур 12 ёшидан бошлаб спортнинг Армрестлинг тури билан шуғулланиб келади.

–Мени бу спорт турига кириб келишимга амаким Султонбек Неъматуллаевнинг ҳиссалари катта. У кишининг ютуқларини кўриб, шогирдлари билан шуғулланиш жараёнларини кўп бора кузатиб менда ҳам ушбу спорт турига катта қизиқиш пайдо бўлди. Шу вақт ичида Армрестлинг бўйича шаҳар, вилоят ва република босқичларидаги мусобақаларда қатнашдим. Шу йили 3-7 октябрь кунлари Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган Осиё кубогида қатнашиш бахтига муяссар бўлганимда елкамда катта масъулият юзага келганини тушундим. Мен у ерда юртим шаънини ҳимоя қилишим керак эди. Менга айнан мусобақада ғолибликни қўлга киритишимга ҳам ана масъулият, ватан олдидаги бурч, қолаверса, ортимда қўллаб турган дўстларим, яқинларим менга катта далда бўлди. Мен шу нарсага амин бўлдимки албатта инсон олдига қўйган мақсадга эришиш учун ҳаракат қилиши керак экан. Бунинг учун эса юртимизда биз ёшларга барча шароитлар яратилган, - дейди Муҳаммадбобур биз билан суҳбатда.

КАТТАҚЎРҒОНЛИК ОСИЁ ЧЕМПИОНИ – Telegraph

Муҳаммадбобур таҳсил олаётган мактабга бориб унинг синфдошлари билан яқиндан танишиш асносида ушбу 9 “А”- синфда яна кўплаб спорт иштиёқмандлари борлигининг гувоҳи бўлдик. Жумладан, синф ўқувчиларидан Исмоил Каримжонов ҳам жорий йилда Армрестлинг бўйича Республика чемпионатида 1-ўринни қўлга киритган экан. Шунингдек, Рухшона Рўзиева ва Муқаддас Меҳриддинова енгил атлетика, Дилдора Элдорова карате, Оламгир Маҳкамжонов, Жавоҳир Ахадов, Фйзулло Бахриддинов футбол, Ҳакимбек Ҳакимов эса бокс билан шуғулланиб вилоят ва республика мусоқабаларида ғолибликни қўлга киритганлар. Бир сўз билан айтганда синфни спортчилар синфи деса ҳам бўлар экан

КАТТАҚЎРҒОНЛИК ОСИЁ ЧЕМПИОНИ – Telegraph

Албатта ёшларимизнинг спорт бўйича мана шундай ютуқларни қўлга киритишлари шаҳримизда таълим муассасаларида, дарсдан ташқари тугаракларда ёшларни ҳам жисмонан ҳам маънан комил инсонлар бўлиб етишлари учун етарли шароитлар яратилганининг исботи десак муболаға қолмайди. Биз шаҳримиз ёшларини жаҳон чемпионатларида ҳам иштирок этишларини ва янада кўплаб ютуқларни қўлга киритишларини кутиб қоламиз. 



Охирги ўзгариш вақти: 18/10/2019 07:20;   Кўрилганлиги: 137
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/kattaqorgonlik-osiyo-chempioni
Чоп этилган вақт: 23/02/2020 01:03
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг