Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Кўклам - меҳнат билан кўркам

Ўлкамизда кўклам нафаси. Баҳор фасли кириб келиши биланоқ дилларда илиқлик, кўтаринки кайфият, уйғониш ҳиссини сезади киши. Баҳор яшариш, янгиланиш, гўзаллик ва яратувчанлик фаслидир. Зеро, бу фасл­да халқимизнинг азалий, миллий қадриятлари мужассам бўлган Наврўз байрами кенг нишонланади.

Юртимизда Наврўз умумхалқ байрамига муносиб тайёргарлик кўриш, ўқитувчи ва ўқувчилар орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш мақсадида халқ таълими тизимидаги барча ташкилот ва муассасаларда 2017 йилнинг март-апрель ойлари ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги деб эълон қилинган.Шу муносабат билан жорий йилнинг 11-12 март кунлари тизимдаги барча ташкилот ва таълим муассасаларида умумхалқ хайрия ҳашари уюш­қоқлик билан ўтказилди.

Ушбу умумхалқ хайрия тадбирининг биринчи куни таълим муассасаларидан жами 241 минг 328 нафар ўқитувчилар ва ишчи ходимлар иштирок этган бўлса, шундан 201 минг 247 нафарини мактаб ўқувчилари ташкил этиб, улар ҳам ушбу умумхалқ тадбирида ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишларига муносиб ҳиссаларини қўшдилар. 12 март куни бўлиб ўтган умумхалқ ҳашарида эса 214 минг 628 киши иштирок этди, шундан 176 минг 762 нафарини ўқувчи-ёшлар ташкил этди. Таълим муассасалари ҳудудида маҳаллий иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда 202 минг 290 туп терак қаламчалари, 27 минг 585 туп мевали ва 23 минг 146 туп манзарали дарахт ниҳоллари ва 49 минг 528 дона кўп йиллик гул кўчатлари экилиб, улар йил давомида парваришлаш учун масъул ўқитувчилар ва синфларга тақсимланди. Шунингдек, таълим масканларидаги гулзорларга кўплаб мавсумий гуллар экилди. Ариқлар, йўлаклар ва болалар майдончалари тартибга келтирилди, қурилиш ва маиший чиқиндилардан тозаланди. Шунингдек, ўқувчилар кекса ва ногиронлар, ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашдилар.


Охирги ўзгариш вақти: 24/11/2017 13:35;   Кўрилганлиги: 135
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/koklam-mehnat-bilan-korkam
Чоп этилган вақт: 19/08/2019 02:59
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг