Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Конституция-бахтимиз пойдевори

2018 йил 24 ноябрь куни Самарқанд шаҳар “Баркамол авлод” болалар марказида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллигига бағишланган “Конституция-бахтимиз пойдевори” кўрик-танловининг вилоят босқичи  ўтказилди.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ва ҳамкор ташкилот вакиллари иштирокида ўтказилган танловда мазкур танловнинг туман, шаҳар босқичида ғолибликни эгаллаган 64 нафар ўқувчилар қатнашиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан холисона баҳоланди.

Танлов якунларига кўра, йўналишлар бўйича:

 

  1. 8-11-синф ўқувчилари ўртасида Конституциянинг мазмун-моҳиятини иншоларда энг яхши ифодалаган:

 

Самарқанд шаҳар 67-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Меҳрибон Шавкатова 1-ўрин;

Нуробод тумани 61-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Дилшода Эрмўминова 2-ўрин;

Ургут тумани 35-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Линора Ғайбуллаева 3-ўрин;

 

  1. 5-7-синф ўқувчилари ўртасида Конституциянинг мазмун- моҳиятини баёнлар орқали энг яхши ифодалаган:

 

Самарқанд шаҳар 19-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Нозима Маҳмудова  1-ўрин;

Самарқанд тумани 9-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Элдор Баҳриев 3-ўрин;

Қўшработ тумани 70-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Севинч Мўминова 2-ўрин;

 

 

  1. 8-11-синф ўқувчилари ўртасида Конституциянинг мазмун-моҳиятини энг яхши тасвирий воситалар орқали ифодалаган:

 

Каттақўрғон тумани 39- умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Маҳмуд Сафаров  1-ўрин;

Самарқанд тумани 2-ИДУМнинг 9-синф ўқувчиси Фарзона Мирзоакрамова 2-ўрин;

Булунғур  тумани 18-умумтаълим мактабининг  10-синф Феруза Тошмуҳаммедова 3-ўрин;

  1. 5-7-синф ўқувчилари ўртасида Конституциянинг мазмун-моҳиятини энг яхши тасвирий воситалар орқали ифодалаган:

 

Жомбой тумани 27-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Ҳулкар Ҳабибуллаева 1-ўрин;

Самарқанд шаҳар 55-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Севинч Чоршанбиева 2-ўрин;

       Иштихон тумани 1-ИДУМнинг 7-синф ўқувчиси Ойбек Абдувалиев                       3-ўринни эгаллади.

       Иншолар йўналишида 1-ўринни эгаллаган Самарқанд шаҳар                                     67-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Меҳрибон Шавкатова ҳамда     Каттақўрғон туманидаги 39-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Маҳмуд Сафаров танловнинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Танлов ғолиблари ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.


Охирги ўзгариш вақти: 05/12/2018 12:35;   Кўрилганлиги: 208
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/konstitutsiya-baxtimiz-poydevori
Чоп этилган вақт: 15/10/2019 10:21
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг