Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

КУМУШ МАКТАБИГА 10 ТА КОМПЬЮТЕР “СОВҒА ҚИЛДИ”

Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан БМТ Ривожланиш дастурининг “Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳаси ҳамкорлигида ўтказилган “Коррупция – тараққиёт кушандаси” номли иншолар танловида умумтаълим мактабларимизнинг ўқувчилари ҳам муносиб иштирок этди.

Унда қатнашган Оқдарё туманидаги 17-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Кумуш Абдураззоқова умумий ўрта таълим мактабларининг 8-11 синфлари ҳамда лицей ва коллеж ўқувчилари орасида учинчи ўринни қўлга киритди. Ўқувчига танлов ташкилотчиларининг дипломи ва қимматбаҳо совғалари топширилди. Энг муҳими, Кумуш Абдураззоқова таълим-тарбия олган Оқдарё туманидаги 17-умумий ўрта таълим мактабига танлов ташкилотчилари томонидан 10 та компьютер жамланмаси берилди.

Дилором АБДУРАҲМОНОВА


Охирги ўзгариш вақти: 18/12/2019 14:44;   Кўрилганлиги: 140
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/kumush-maktabiga-10-ta-kompyuter-sovga-qildi
Чоп этилган вақт: 28/02/2020 01:12
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг