Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Мактабга Япония гранти тақдим этилди

Япония ҳукумати томонидан Оқдарё туманидаги 40-умумтаълим мактабига 108 млн., 968 минг сўм миқдорида “Кичик миқдордаги грант” маблағи ажратилди.

Жорий йилнинг 7 март куни Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон –Япония инсон ресурсларини ривожлантириш марказида бўлиб ўтган грант маблағлари бўйича шартномаларни имзолаш маросимида Оқдарё туманидаги 40-умумтаълим мактаби директори Ҳамроқул Маърупов иштирок этиб, Япония ҳукумати томонидан Оқдарё туманидаги 40-умумтаълим мактабига “Кичик миқдордаги грант” маблағи ажратилганлиги тўғрисида Япония ҳукумати элчиси билан икки томонлама шартнома имзоланди.

Ушбу маблағ таълим муассасасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга хизмат қилади.


Киритилган вақти: 11/03/2017 12:16;   Кўрилганлиги: 335
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/maktabga-yaponiya-granti-taqdim-etildi
Чоп этилган вақт: 28/01/2020 17:04
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг