Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

МАКТАБЛАРГА КОМПЬЮТЕРЛАР ЕТКАЗИЛМОҚДА

Жорий йилнинг 31 январь куни ижтимоий тармоқларда ургутлик ўқитувчиларнинг компьютер йўқлигидан норозилиги қайд этилган пост тарқалди.

Бугунги кунда Ургут туманида 142 та умумтаълим мактаблари бўлиб, уларда 2842 дона компьютер жамланмаси ва 191 дона ноутбуклар мавжуд.
Айни пайтга қадар баъзи умумтаълим мактабларидаги компьютерларнинг маънан эскирганлиги, фойдаланишга яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги инобатга олиниб, вилоят миқёсида 423 та мактаб босқичма-босқич компьютер жамланмаси билан таъминланиб келинмоқда. Жумладан, 2019 йил давомида Ургут туманидаги 32 та умумтаълим мактабларидаги эҳтиёжга кўра компьютер жамланмаси етказилди. Яна 12 та мактаб компьютерлар билан таъминланиши кўзда тутилган.
Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати


Охирги ўзгариш вақти: 01/02/2020 08:42;   Кўрилганлиги: 46
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/maktablarga-kompyuterlar-etkazilmoqda
Чоп этилган вақт: 23/02/2020 00:29
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг