Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

МАНГУ БАРҲАЁТ ШОИР

2019 йил 5 февраль куни Самарқанд шаҳридаги 24-умумтаълим мактабида сўз мулкининг султони, ўзбек адабий тилининг асосчиси Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги муносабати билан "Навоий - қалб қуёши" мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Тадбирда СамДУ филология факультети доцентлари, вилоят халқ таълими бошқармаси методик хизмат бўлими методистлари, Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлими масъул ходимлари, барча туман, шаҳар халқ таълими бўлимларининг она тили ва адабиёт фани методистлари, Самарқанд шаҳридаги мактабларнинг она тили ва  адабиёт,  давлат тили фани ўқитувчилари, ўқувчилар иштирок этдилар.

        Навоий илмий адабий-меросини  тарғиб этишга бағишланган ушбу тадбирда СамДУ доценти Т.Жўраев “Алишер Навоийнинг ўлмас мероси” мавзусида, она тили ва адабиёт фани  методисти Д.Абдураҳмонова “Навоий тилшунос ва адабиётшунос олим” мавзусида маъруза қилишди. Анжуман қатнашчиларига мактабнинг 10-синф ўқувчилари томонидан Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган адабий композиция намойиш этилди.

Тадбирда Навоий асарлари асосида тайёрланган саҳна кўринишлари, шеърий ҳамда мусиқий чиқишлар йиғилганлар эътирофига сазовор бўлди.  

Буюк адиблар ҳаёти ва ижодига бағишланган тадбирлар вилоятимизнинг барча туман, шаҳарларидаги таълим муассасаларида давом этмоқда.   


Охирги ўзгариш вақти: 09/02/2019 12:18;   Кўрилганлиги: 88
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/mangu-barhayot-shoir
Чоп этилган вақт: 15/07/2019 21:28
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг