Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

МАТЕМАТИКА ФАНИДАН АНИҚЛАНГАН БЎШЛИҚЛАРНИ ТЎЛДИРИШ БЎЙИЧА МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Нарпай туманидаги 17-умумтаълим мактабида “Математика фанидан аниқланган бўшлиқларни тўлдириш бўйича маҳорат дарсларини ташкил этиш” мавзусида вилоят миқёсида ўқув амалий семинар бўлиб ўтди.

Иштирокчилар дастлаб мактабда ташкил этилган жонли бурчак ва янги инновацион методлар асосида яратилган кўргазмалар билан танишдилар. Семинарда вилоят халқ таълими бошқармаси аниқ фанлар методисти А.Давронов, Нарпай, Пахтачи туманлари, Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлими аниқ фанлар методистлари мактабларда математика фанини ўқитишда аниқланган бўшлиқлар ва уларни бартараф этиш бўйича ўз фикрларини билдиришди. Ушбу мактабга бириктирилган 27-умумтаълим мактаби математика фани тренер-ўқитувчиси Ж.Норқулов ва О.Ҳакимовлар “Аниқмас интегралларни махсус йўллар ёрдамида ечиш” мавзусида Маҳорат дарслари ўтишди. Дарс давомида мавзу юзасидан батафсил маълумотлар берилиб, мисолларни ечишнинг қулай ва осон усуллари тушунтирилди. PISA халқаро тадқиқотлари бўйича ўқитувчилар билан савол-жавоб ва муҳокамалар ўтказилди. Семинар давомида Пахтачи тумани ва Каттақўрғон шаҳридан ташриф буюрган М.Одилова, Г.Жиянова, И.Ярашев, М.Пирнафасова каби тренер ўқитувчилар йиғилиш иштирокчиларига математика фанини ўқитишдаги долзарб муаммоларни бартараф этиш усуллари тўғрисида ўз тавсияларини бердилар. Математика ва информатика фанлари ойлиги доирасида тумандаги 17, 27, 64, 69-умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Ёш математиклар” танлови ҳам семинарга ўзгача завқ улашди. Беллашувда тумандаги 69-умумтаълим мактаби ўқувчилари биринчи, 17-мактаб ўқувчилари иккинчи, 64-умумтаълим мактаби ўқувчилари учинчи ўринларни эгаллашди. Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан дипломлар билан тақдирланди. Семинар якунида Маҳорат дарслари бўйича қизғин муҳокамалар ўтказилиб, ўқитувчилар ўзаро фикр ва тажриба алмашдилар. Бу каби семинарларни ҳар ойда, ҳар бир туман, шаҳарда ташкил этиш бўйича таклифлар берилиб, келгуси вазифалар белгилаб олинди.

Д.Абдураҳмонова.


Охирги ўзгариш вақти: 13/02/2020 08:01;   Кўрилганлиги: 60
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/matematika-fanidan-aniqlangan-boshliqlarni-toldirish-boyicha-mahorat-darslari-tashkil-etildi
Чоп этилган вақт: 28/02/2020 01:55
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг