Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

МЕҲРНИНГ ВАТАНИ – ЎЗБЕКИСТОН!

         Юртимизда ногиронлиги бўлган кишиларга меҳр-мурувват кўрсатиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш, моддий ва маънавий рағбатлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги Меҳрибонлик уйлари ҳамда махсус мактаб ва мактаб-интернатларида вилоят прокуратураси, ички ишлар бошқармаси ва тегишли ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида кўнгилочар тадбирлар ўтказилди.

       Жумладан, Самарқанд шаҳридаги 61-эшитишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида Халқаро ногиронлар куни муносабати билан “Меҳрнинг ватани – Ўзбекистон!” номли тадбир ташкил этилди.

       Тадбирда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси вилоят бўлими, Самарқанд шаҳар касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, вилоят “Баркамол авлод” болалар маркази, Тайлоқ тумани халқ таълими бўлими вакиллари, ота-оналар иштирок этиб, таълим муасасаси тарбияланувчиларига самимий тилакларини билдиришди.

       Самарқанд шаҳридаги 6, Тайлоқ туманидаги 3-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан қувноқ куй-қўшиқ ва рақслар  ижро этилди.

       Тадбир меҳмонлари ва ҳомийлари ўқувчиларга совғалар улашишди.

       Шунингдек, Каттақўрғон шаҳридаги 5-ёрдамчи мактаб-интернатида мазкур сана муносабати билан Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги, прокуратураси, “Каттақўрғон ёғ-мой” ҳиссадорлик жамияти, ҳомий ташкилотлар вакиллари ва ота-оналар иштирокида тадбир ўтказилди.  

       Тадбирда таълим муассасаси тарбияланувчилари томонидан байрам дастури намойиш этилди.  

       Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Каттақўрғон шаҳар кенгаши ва “Каттақўрғон ёғ-мой” ҳиссадорлик жамияти томонидан ташкил этилган байрам дастурхони ва эсдалик совғалари болаларга олам-олам қувонч бахш этди.

Худди шундай кўнгилочар тадбирлар вилоятимиздаги барча Меҳрибонлик уйлари ҳамда махсус мактаб ва мактаб-интернатларида ҳам ташкил этилиб, болаларга ҳомий ташкилотларнинг совғалари улашилди. 


Охирги ўзгариш вақти: 05/12/2018 13:12;   Кўрилганлиги: 283
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/mehrning-vatani-ozbekiston
Чоп этилган вақт: 10/12/2019 02:20
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг