Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

МҲО қўшинлари қўмондони ўқувчилар билан учрашди

Ватанпарварлик ойлиги доирасида Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, полковник Айбек Саидов Самарқанд шаҳридаги умумтаълим мактабларининг ўқувчилари билан учрашди.

А.Саидов миллий армиямиз, унда хизмат қилишнинг шараф ва масъулияти, Ўзбекистон Қуролли Кучлари тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида ёшларга гапириб берди. Учрашув жонли мулоқот шаклида ўтди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, Чақириққа қадар ёшларни тайёрлаш фанини қизиқарли ва самарали ташкил этиш бўйича таклифларини беришди. Шундан сўнг, ўқувчилар ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар билан яқиндан танишди. Ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари уларда унутилмас таассурот қолдирди.

Охирги ўзгариш вақти: 28/12/2019 15:37;   Кўрилганлиги: 75
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/mho-qoshinlari-qomondoni-oquvchilar-bilan-uchrashdi
Чоп этилган вақт: 28/02/2020 02:03
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг