Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Миллий армиямиз – ёшларимиз қалбида садоқат, жасорат, матонат туйғуларини мустаҳкамловчи ҳаёт мактабидир

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-5413-сонли Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида тегишли буйруқ, “Ватан-муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остидаги чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва унинг ижроси бўйича таълим муассасаларида бир қатор ишлар амалга оширилди.

“Ватан-муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остидаги чора-тадбирлар режасининг 3-банди талабларига мувофиқ, жорий йилнинг 14-15  январь кунлари шахсан раҳбар ходимлар томонидан ўзлари таълим олган мактабларда ҳамда ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар фахрийлари иштирокида барча мактабларда “Мардлик ва жасорат” дарслари ва ҳарбий ватанпарварлик мавзусидаги викториналар ўтказилмоқда.

Жумладан, вилоятдаги барча таълим муассасаларида ҳарбийлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси мудофаа кучларининг фахрийларини жалб этган ҳолда “Мардлик ва жасорат”  мавзусида 1089 та тарғибот-ташвиқот тадбирлари, “Маънавият соат” дарслари ўтказилди.

Таълим муассасаларида 2018 йил 15 декабрдан 2019 йил 15 январга қадар “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида “Миллий армиямиз – ёшларимиз қалбида садоқат, жасорат, матонат туйғуларини мустаҳкамловчи ҳаёт мактабидир”, “Ватанни ҳимоя қилиш – шарафли, олийжаноб ва масъулиятли бурч”, “Армия - юртимиз тинчлиги ва осойишталиги рамзи”, “Тинчлигингга жоним фидо - муқаддас Ватан!”, “Миллий армия байрами – менинг байрамим!” мавзуларда давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказиш ва уларда ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги фильмлар ва слайдлар намойишларини ташкил қилинди.

“Мен Ватанимга таянчман” шиори остида 45 дан ортиқ оммавий-ватанпарварлик тадбирлари ўтказилди. Шунингдек, умумтаълим мактаблари ўтказилаётган “Эрталабки сафланиш”, “Тарбиявий соат” ва “Маънавият куни” тадбирларида тарғибот ишлари ташкил этилди.

Ўқувчи-ёшлар, ҳарбийлар, Улуғ Ватан уруши ҳамда мудофаа кучлари ветеранлари иштирокида ёшларда Ватаннинг келажаги ва тақдири учун авлодлар мероси, масъулият ҳиссини тарбиялаш, ҳарбий хизматга ҳурмат ҳиссини сақлаш мақсадида таълим муассасаларида “Авлодлар учрашуви”, “Эъзоз”, “Эҳтиром” тарғибот-ташвиқот тадбирлари, Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб таълим муассасаларида спорт турлари бўйича спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

Умумтаълим мактабларида 2019 йилнинг 11-13 январь кунлари “Мен ҳам ҳарбий бўламан”, “Менинг дадам ҳарбий” шиори остида иншолар ва расмлар танлови ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ташкил этилиши ва ривожланиш тарихи билан таништириш мақсадида ўқувчилар билан вилоятдаги ҳарбий қисм ва ҳарбий ўқув муассасаларига экскурсиялари уюштирилди.

Хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар таълим олган мактабларда уларнинг ёрқин хотирасига бағишлаб “Жасорат мангу – хотира абадий” мавзусидаги бурчаклар ташкил этилди.

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўқувчилар томонидан ҳарбий кийимларда видео табриклар тайёрланиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди.

Таълим муассасаларида ўқувчиларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тайёрлаш ва уларни ҳарбийлик касбига қизиқтириш мақсадида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ва жисмоний тарбия фани ўқитувчилари раҳбарлигида  “Балли йигитлар”, “Қувноқ стартлар”, “Ким эпчилу-ким чаққон?” мавзуларида мусобақалар ўтказилди.

Таълим муассасаларида ўқувчилар онгида Ватанга муҳаббат, мамлакат Қуролли Кучларидан фахрланиш, ҳарбийлик касбига ҳурмат туйғуларини кучайтириш мақсадида Иккинчи жаҳон уруши ва Қуролли Кучлар ветеранлари хонадонларига ташрифлар ташкил этилиб, ўқувчи-ёшлар томонидан тайёрланган (видео, фото ва матнли) табриклар билан табриклаш ишлари амалга оширилди.


Охирги ўзгариш вақти: 15/01/2019 16:46;   Кўрилганлиги: 191
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/milliy-armiyamiz-yoshlarimiz-qalbida-sadoqat-jasorat-matonat-tuygularini-mustahkamlovchi-hayot-maktabidir
Чоп этилган вақт: 17/09/2019 13:55
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг