Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Миллий қадриятлар ёшлар эъзозида

Жорий йилнинг 18-19 февраль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган “Миллий қадриятлар” кўргазмали фестивал-танловининг республика босқичида вилоятимиздаги “Баркамол авлод” болалар марказларининг бир гуруҳ истеъдодли ёшлари фаол иштирок этиб, ғолиблар сафидан ўрин эгаллашди.

Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар онгига меҳнатсеварлик, касб тайёргарлигининг дастлабки ўқув ва кўникмаларини сингдириш, болаларнинг эҳтиёжлари ва қизиқишларига мувофиқ уларнинг ижодий ва бадиий қобилиятларини ривожлантириш, ўқувчилар ўртасида иқтидорли болаларни аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган “Миллий қадриятлар” кўргазмали фестивал-танловининг республика босқичида Самарқанд вилоятидан иштирок этган 8 нафар истеъдодли ўқувчиларнинг ижодий ишлари ташкилий қўмита ҳакамлар ҳайъати томонидан ижобий баҳоланди. Танловда вилоят “Баркамол авлод” болалар маркази тўгараги аъзоси, Самарқанд шаҳридаги 55-мактабнинг 6-синф ўқувчиси Сабур Алишеров “Тасвирий санъат” йўналишида иштирок этиб, “Энг ёш рассом” номинацияси дипломи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, фестивал-танловнинг барча иштирокчилари, жумладан, “Либослар дизайни” йўналиши бўйича Каттақўрғон шаҳридаги 16-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Маржона Нуруллаева, “Бадиий тўқиш” йўналиши бўйича Самарқанд шаҳар 64-мактаб-интернати 7-синф ўқувчиси Александр Тимурмулин, “Дўппидўзлик” йўналиши бўйича Иштихон туманидаги 1-ИДУМ 10-синф ўқувчиси Фарангиз Жўрақулова, “Гиламдўзлик” йўналиши бўйича Ургут туманидаги 35-мактаб 10-синф ўқувчиси Озода Омонова, “Кулолчилик ва майда пластика” йўналиши бўйича Иштихон туманидаги 37-мактаб 7-синф ўқувчиси Абдулазиз Қаршиев, “Юмшоқ ўйинчоқ ва қўғирчоқлар” йўналиши бўйича Самарқанд шаҳар 50-мактаб 5-синф ўқувчиси Эъзоза Низомиддинова, “Ёғоч ўймакорлиги” йўналиши бўйича Каттақўрғон шаҳар 2-мактаб 7-синф ўқувчиси Нурмуҳаммад Рустамов фаол иштирок этиб, Халқ таълими вазирлигининг “Фестивал-танловнинг лауреати” дипломи билан тақдирландилар.

Охирги ўзгариш вақти: 22/02/2019 06:58;   Кўрилганлиги: 204
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/milliy-qadriyatlar-yoshlar-ezozida
Чоп этилган вақт: 15/10/2019 09:59
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг