Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

«Мўътабар аёл» кўкрак нишони ўз соҳибаларига топширилди

Жорий йил 6 март куни Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида                           8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан «Аёлини асраган, улуғлаган халқ буюкдир» шиори остида байрам тадбирлари бўлиб ўтди. Тадбирда вилоятимизда турли соҳаларда меҳнат қилаётган фаол, жамоатчи хотин-қизлар, депутатлар, сенаторлар, муаллималар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Вилоят ҳокими Э.Турдимов байрам иштирокчиларини, уларнинг тимсолида самарқандлик хотин-қизларни байрам билан қутлар экан, хотин-қизларнинг оиладаги, жамиятдаги ўрни хусусида тўхталиб ўтди, уларга қаратилаётган эътибор ва яратилаётган имкониятлар натижасида аёллар эришаётган ютуқлар эътироф этилди.

Анжуманда оила ва жамиятда муносиб ўрин эгаллаган, оқилалиги, зукколиги билан эл ҳурматидаги 18 нафар аёлга "Мўътабар аёл" кўкрак нишони, шунингдек, бир гуруҳ хотин-қизларга вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди

"Мўътабар аёл" кўкрак нишонига сазовор бўлганлар орасида вилоят халқ таълими тизимидан бир гуруҳ муаллималарнинг борлиги барчамизга фахр-ифтихор бағишлайди. Давлатимизнинг аёлларга кўрсатилаётган эъзози учун ўз миннатдорчиликларини билдиришди. Самарқанд туманидаги                          22-умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Азиза Зокирова, Қўшработ туманидаги 82-умумтаълим мактабининг бошланғич таълим ўқитувчиси Сайёра Тошбоева ва бошқалар мамлакатимизда илк бора берилаётган ушбу мукофотга лойиқ кўрилаётганидан мамнун эканлигини таъкидлашди. Байрам тадбирлари давомида иштирокчиларга самарқандлик ҳамда пойтахтдан ташриф буюрган санъаткорлар иштирокида концерт дастури намойиш этилди.


Охирги ўзгариш вақти: 06/03/2019 17:38;   Кўрилганлиги: 171
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/motabar-ayol-kokrak-nishoni-oz-sohibalariga-topshirildi
Чоп этилган вақт: 19/08/2019 07:03
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг