Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

МУМТОЗ НАВОЛАР ҚАЛБИМИЗ АРДОҒИДА

2017 йил 4 февраль куни Булунғур туманидаги 9-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллигига бағишланган “МУМТОЗ НАВОЛАР ҚАЛБИМ  АРДОҒИДА” номли  концерт дастури бўлиб ўтди.

Туман ҳокимлиги, прокуратураси, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими, маданият ва спорт ишлари бўлими, маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари, ўқитувчилар, ўқувчилар ва ота-оналар таклиф этилган концерт дастурида асрлар оша авлоддан авлодга ўтиб келаётган мумтоз наволар янгради. Шеърият мулкининг султони Низомиддин мир Алишер Навоий асарлари асосида саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Концерт дастури йиғилганларда катта таассурот қолдирди.


Киритилган вақти: 07/03/2017 08:57;   Кўрилганлиги: 79
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/mumtoz-navolar-qalbimiz-ardogida
Чоп этилган вақт: 17/06/2019 20:16
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг