Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Ўқитувчилар учун мажбурий касбий лицензиялаш тартиби жорий этилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Президентнинг “Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизими тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб халқ таълими муассасалари раҳбарлари учун даврийлиги 3 йилдан иборат, ўқитувчилар учун даврийлиги 5 йилдан иборат мажбурий касбий лицензиялаш тартиби босқичма-босқич жорий этилади. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига халқ таълими муассасалари раҳбарлари ва ўқитувчиларининг фаолиятини касбий лицензиялаш ваколати берилади. Малака тоифаси бўлмаган ўқитувчи касбий лицензия олганидан сўнг унинг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари иккинчи малака тоифасига эга ўқитувчиларга тенглаштирилади. Қарор лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб педагогика ва психология фанларини олий таълим муассасаларининг умумтаълим фанлари йўналишларига мувофиқ келувчи мутахассислар тайёрловчи магистратура босқичи талабалари учун мажбурий фан сифатида камида 144 соат ҳажмда ўқитилишини ҳамда педагогик амалиёт ўташини жорий этиши белгиланган. Бунда, Халқ таълими вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари билан биргаликда тасдиқлаган магистратура мутахассисликлари рўйхатига мувофиқ олий ўқув юртлари битирувчиларига педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.

Охирги ўзгариш вақти: 31/10/2019 06:48;   Кўрилганлиги: 35
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/oqituvchilar-uchun-majburiy-kasbiy-litsenziyalash-tartibi-joriy-etiladi
Чоп этилган вақт: 20/11/2019 19:31
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг