Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

ЎҚУВЧИЛАР ҲАРБИЙ МАШҒУЛОТЛАРНИ БАЖАРДИ

Жомбой туманидаги 51-умумий ўрта таълим мактабида чақириққа қадар бошланғич тайёрлгарлик дарси ноанъанавий тарзда ўтказилди.

Машғулотнинг амалий тартибда ташкил этилгани ўқувчиларда ўзгача қизиқиш уйғотди. Дарс давомида ўқувчилар ўқув автоматини қисмларга ажратиш ва йиғиш, газга қарши ниқобдан фойдаланиш, шунингдек, жисмоний тайёргарлик машқларини бажаришди. Бўлғуси аскарларни ҳарбий қурол, зарур асбоб-ускунлар ҳақидаги билимини ошириш, уларни мард ва жасур қилиб тарбиялаш, қалбида ватанпарварлик ҳиссини янада оширишда мазкур дарс машғулоти муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.


Охирги ўзгариш вақти: 06/12/2019 16:45;   Кўрилганлиги: 111
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/oquvchilar-harbiy-mashgulotlarni-bajardi
Чоп этилган вақт: 23/02/2020 00:36
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг