Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

ОСТОНАДА ЯНГИ ЙИЛ

Самарқанд вилоятидаги барча корхона ва ташкилотлар ҳамда таълим муассасаларида янги — 2020 йилни муносиб кутиб олиш, бинолар, кўча ва хиёбонларни байрамона безашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Самарқанд шаҳрида ҳам Янги йил байрамига тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди. Вилоят мусиқали драма театри олдида катта арча ўрнатилиб, совға-саломлар, ўйинчоқлар савдосига мўлжалланган расталар қурилмоқда. Айни пайтда давлат идоралари, корхона-ташкилот ҳамда муассасаларни байрамона безаш бўйича кўрик-танлов ўтказиш, ғолибларнинг муносиб тақдирланиши кўзда тутилган.


Охирги ўзгариш вақти: 05/12/2019 16:36;   Кўрилганлиги: 175
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/ostonada-yangi-yil
Чоп этилган вақт: 28/02/2020 01:45
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг