Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

“ЎЗБЕК ТИЛИМ-ИФТИХОРИМ!” мавзусидаги иншолар танлови ғолиблари аниқланди

Вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий марказида умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида “Ўзбек тилим-ифтихорим!” мавзусида республика иншолар танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллиги муносабати билан ташкил қилинган танловда унинг туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 112 нафар  5-11-синф ўқувчилари иштирок этди.  

Ўқувчиларнинг ижодий ишлари вилоят ХТХҚТМО ҳудудий маркази ва умумтаълим мактабларининг тажрибали фан ўқитувчилари томонидан адолатли, холисона баҳоланди. 

Ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосасига кўра, Иштихон туманидаги 14-умумтаълим мактаби ўқувчиси Л.Шамиева, Нарпай   туманидаги  58-умумтаълим мактаби ўқувчиси Д.Турсунмуродова,  Самарқанд шаҳридаги 53-умумтаълим мактабининг ўқувчиси Ш.Мамадалиева, Иштихон туманидаги 2-ИДУМнинг ўқувчиси Р.Синдарова, Тойлоқ туманидаги  21-умумтаълим мактабининг ўқувчиси М.Ҳусенов, Паст Дарғом туманидаги  37-умумтаълим мактабининг ўқувчиси З.Ўлмасова, Оқдарё туманидаги 52-ИДУМИнинг ўқувчиси Н.Турдимуродова иншолар танловининг ғолиби, деб топилди.

 

Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси

ахборот хизмати


Охирги ўзгариш вақти: 09/11/2019 07:29;   Кўрилганлиги: 29
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/ozbek-tilim-iftixorim-mavzusidagi-insholar-tanlovi-goliblari-aniqlandi
Чоп этилган вақт: 20/11/2019 18:31
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг