Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

“Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш консепцияси”нинг мазмун-моҳияти ва таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар

Самарқанд вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази профессор-ўқитувчилари Пайариқ туманидаги 53-мактаб ўқитувчиларига услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида маҳорат дарслари ва семинар-тренинглар ташкил этди.

Тадбир доирасида ҳудудий марказнинг профессор-ўқитувчиси Ж.Орипов “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш консепцияси”нинг мазмун-моҳияти ва таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, Р.Тошнёзова “Таълимга STEAM ёндашув”, Т.Толипова “PISA, PIRLS, TALIS - халқаро баҳолаш дастурлари” бўйича назарий маълумотлар беришди. Шунингдек, дарс самарадорлигини оширишда интерфаол усуллардан фойдаланиш бўйича амалий топшириқлар устида тренинглар ташкил этди.

Семинар давомида Г.Эргашева “Таълимга замонавий ёндашув ва инновациялар”, Ж.Худойқулов “TIMSS - халқаро баҳолаш дастурлари” мавзуларида амалий топшириқлардан намуналар кўрсатишди.

Ўқитувчиларнинг дарс машғулотлари таҳлил қилинди ва уларга тегишли тавсиялар берилди.

Охирги ўзгариш вақти: 09/11/2019 06:44;   Кўрилганлиги: 137
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/ozbekiston-respublikasi-xalq-talimi-tizimini-2030-yilgacha-rivojlantirish-konseptsiyasining-mazmun-mohiyati-va-talim-tizimida-olib-borilayotgan-islohotlar
Чоп этилган вақт: 28/02/2020 01:52
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг