Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

PISA БЎЙИЧА ТАЖРИБАЛАР НАРПАЙДА ҚЎЛЛАНИЛМОҚДА

Яқинда Оқдарё туманида “Халқаро баҳолаш дастурларида муваффақиятли иштирок этиш – таълим сифатини оширишнинг муҳим омили” мавзусида вилоят ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди. Нарпай туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабида шу асосда туман семинари ташкил этилди.

Дарҳақиқат Оқдарё туманидаги вилоят семинарида барча туман ва шаҳар халқ таълими бўлимлари вакиллари, Халқаро баҳолаш дастурларига тайёргарлик кўриш бўйича белгиланган 44 та таянч мактабларнинг директорлари ҳамда ушбу муассасаларнинг бошланғич таълим, аниқ ва табиий фанлари ўқитувчилари иштирок этишди. Ўқув-амалий семинарда бошланғич таълим, аниқ ва табиий фанлар бўйича маҳоратли фан ўқитувчилари томонидан очиқ дарслар ташкил этилиб, унда кузатувчиларга ўқувчининг фан юзасидан билимини ошириш, унда олган билимини амалиётда қўллаш кўникмаларини шакллантириш бўйича тавсиялар берилди. Ўқитувчилар учун ташкил этилган маҳорат дарсларида ўзлаштирилган тажрибаларни барча таълим муассасаларида қўллаш вазифалари топширилиб, зарур ўқув қўлланмалар, Халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўриш бўйича видео дарс жамланмалари тарқатилганди. Халқ таълими бўлими мудирлари ва директорлар ҳамда ўқитувчилар зиммасига барча тавсияларни туманлардаги таянч мактабларда оммалаштириш вазифаси қўйилди. Ана шундан келиб чиққан ҳолда Нарпай туман халқ таълими бўлими ташаббуси билан тумандаги 7-умумий ўрта таълим мактабида семинар ташкил этилди. Унда мактаб директорларининг ўринбосарлари, бошланғич таълим, аниқ ва табиий фанлар ўқитувчилари иштирок этди. Оқдарё туманидаги Халқаро баҳолаш дастурларида муваффақиятли иштирок этишга бағишлаб ўтказилган вилоят семинарида қатнашган ўқитувчилар тумандаги фан ўқитувчиларига маҳорат дарсларини ўтиб беришди. Ўрганган тажрибалари, малакали педагоглар томонидан берилган тавсияларни ўқитувчиларга етказиб, афзалликларини тушунтириб беришди. Бошланғич синфларда ўқиш, юқори синфларда математика, кимё, биология фанлари бўйича очиқ дарслар ташкил этилиб, ўқувчилар учун қизиқарли ва самарали дарс ўтиш тажрибалари қўлланилди, замонавий педагогик технологиялардан фойдаланилди. Бир сўз билан айтганда, “Халқаро баҳолаш дастурларида муваффақиятли иштирок этиш – таълим сифатини оширишнинг муҳим омили” мавзусида ўтказилган вилоят ўқув-амалий семинари бизнинг бугунги изланишларимиз, ўз устимизда ишлашимизда муҳим аҳамият касб этди.

Отабек ҚУРБОНОВ, Нарпай туманидаги 7-умумтаълим мактаби директори


Охирги ўзгариш вақти: 14/02/2020 16:14;   Кўрилганлиги: 53
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/pisa-boyicha-tajribalar-narpayda-qollanilmoqda
Чоп этилган вақт: 28/02/2020 00:56
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг