Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

Президент мактаби ўқувчилари “SEAMO-2019" олимпиадасида олтин медални қўлга киритди

Нодавлат Халқаро олимпиадалар ташкилоти билан ҳамкорликда мактаб ёшидаги ўқувчилар ўртасида жорий йилнинг октябрь ойида “SEAMO-2019” Жанубий-Шарқий Осиё математика олимпиадаси ўтказилди.

Олимпиада натижаларига кўра, Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 6-синф ўқувчиси Муҳаммадризо Мажидов
ва 9-синф ўқувчиси Усмон Юсупов SEAMO математика олимпиадасининг саралаш босқичида олтин медални қўлга киритди.

Таъкидлаш жоизки, Президент мактаблари мамлакатимизда иқтидорли ёшларни ўқитиш тизимини яратиш ҳамда келгусида уларда раҳбарлик ва етакчилик кўникмаларини шакллантириш мақсадида ташкил этилган. Илк Президент мактаби жорий йилнинг 10 сентябрида Тошкент шаҳрида иш бошлади.

Юртбошимиз Ш.Мирзиёев Президент мактаблари – юртимизда таълим сифатини оширувчи локомотив вазифасини бажариши кераклигини ҳамда халқимизнинг улуғвор ва олижаноб орзу-ниятларини рўёбга чиқаришда барчага намуна бўлишини таъкидлаган эди.

Президент мактаби ўқувчилари ана шундай ишончни оқлаб, илк бор иштирок этган мусобақаларда олтин медалларни қўлга киритди.

Ўқувчиларимизнинг бу каби ютуқларга эришиши Президент мактабларининг асосий синовларини “Cambridge Assessment International Education” мутахассислари томонидан холислик ва адолатли ўтказилганлигидан далолат беради.

Охирги ўзгариш вақти: 09/11/2019 06:47;   Кўрилганлиги: 24
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/prezident-maktabi-oquvchilari-seamo-2019-olimpiadasida-oltin-medalni-qolga-kiritdi
Чоп этилган вақт: 20/11/2019 19:33
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг