Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Президент маслаҳатчисининг сайёр қабули бошланди

Оқдарё тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Т. Худайбергенов раҳбарлигидаги сайёр қабул ўз ишини бошлади.

Унда Оқдарё, Иштихон, Қўшработ ва Нуробод туманлари аҳолисининг мурожаат, шикоят ва таклифларини давлат идоралари, вазирлик, вилоят ташкилотлари вакиллари қабул қилиб, уларни ижобий ҳал этиш бўйича тегишли чоралар кўрмоқда. Фуқароларнинг халқ таълими тизими, соҳадаги мавжуд муаммоларини Халқ таълими вазирининг ўринбосари И. Жўраев тинглаб, вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда туман ва шаҳар халқ таълими бўлими масъулларига топшириқлар бермоқда.
Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.


Охирги ўзгариш вақти: 12/12/2019 07:05;   Кўрилганлиги: 90
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/prezident-maslahatchisining-sayyor-qabuli-boshlandi
Чоп этилган вақт: 28/02/2020 00:24
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг