Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

ПРОКУРОР МАКТАБДА ОЧИҚ ДАРС ЎТДИ

Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан умумий ўрта таълим мактабларида “Конституция — қомусимиз, фахримиз!" мавзусида очиқ дарслар ташкил этилмоқда.

Очиқ дарслар ноанъанавий тарзда, ўқувчи ва ўқитувчилар, ота-оналар билан жонли мулоқот тарзида ўтказилмоқда. Пахтачи туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 20- ҳамда 22-умумий ўрта таълим мактабларида ўтказилган ана шундай очиқ дарслар қизғин савол-жавоб, баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди. Унда вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Улуғбек Муҳаммадиев, туман халқ таълими бўлими мудири Шокир Султонов ва бошқалар инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, Ватан равнақи, халқимиз фаровонлиги, қонун устуворлигини таъминлашда бош Қомусимизнинг аҳамияти ҳақида сўз юритишди. Прокурор ўқувчилар ҳамда ота-оналарни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берди. “Конституция — қомусимиз, фахримиз!" мавзусидаги очиқ дарслар Тойлоқ туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида ҳам ташкил этилди. Вилоят прокуратураси 11-бўлим катта прокурори Шуҳрат Тўраев, туман прокурори Фарҳод Абдухолиқов 15- ҳамда 19-умумий ўрта таълим мактабларида ўтказилган очиқ дарсларда ўқувчиларнинг Конституциямизга оид билимларини синовдан ўтказишди. Савол-жавобларда ўқувчилар билимидаги бўшлиқлар тўлдирилди. —Байрам муносабати билан прокурор ҳамда ўқувчилар ўртасида ташкил этилган бундай жонли мулоқот натижасида ўқувчиларимизда қонунларимизга бўлган ҳурмат янада ошиб, ўз ҳуқуқ ва манфаатларини теран англашига хизмат қилди, — дейди Тойлоқ туман халқ таълими бўлими мудири Зумрад Салохова. — Очиқ дарслардан хулосамиз шундай бўлдики, прокуратура ҳамда халқ таълими ўртасидаги бундай эзгу ташаббуснинг доимий равишда ташкил этилиши, кенг қулоч ёйиши лозим. Туман ва шаҳар умумий ўрта таълим мактабларида 7 декабрь куни ҳам худди шундай очиқ дарслар ташкил этилади.

Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.


Охирги ўзгариш вақти: 06/12/2019 16:20;   Кўрилганлиги: 89
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/prokuror-maktabda-ochiq-dars-otdi
Чоп этилган вақт: 18/02/2020 23:20
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг