Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

ҚАРОР ВА ИЖРО

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875-сонли қарорининг 6-бандига асосан 2013 йилдан бошлаб республика миқёсида чет тиллар ўқитувчиларига зарур эҳтиёжи бўлган узоқ туманлар ва қишлоқ аҳоли пунктларида яшаётган аҳоли ичидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тавсияномалари асосида инглиз тили йўналиши бўйича кириш имтиҳонларини топшириб, минимал кириш балидан юқори балл тўплаган 769 нафар абитуриентлар олий таълим муассасаларига мақсадли қабул қилинган.

Мазкур қарорга асосан мақсадли қабул асосида олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган шахслар, ўқишни битирганларидан сўнг, ўзлари яшайдиган жойларда жойлашган ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тавсияномаларида кўрсатилган таълим муассасаларида 5 йилдан кам бўлмаган муддатда олинган мутахассисликлари бўйича ишлаб беришлари шарт.

Жумладан, Самарқанд вилоятидан ҳам 37 нафар талаба олий таълим муассасаларига имтиёз асосида мақсадли қабул қилиниб, жорий 2016-2017 ўқув йилида ўқишни битираётганлиги сабабли улар белгиланган туманлардаги айнан чекка ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим мактабларида 5 йил муддат давомида ишлаб беришлари керак. Шартнома шартларига кўра, битирувчининг маълумоти ҳақидаги дипломи олий таълим муассасаси томонидан айнан шартномада кўрсатилган умумий ўрта таълим мактабида ишлаганлиги ҳақидаги вилоят халқ таълими бошқармасининг тавсия хати асосида берилади.


Киритилган вақти: 23/01/2017 07:29;   Кўрилганлиги: 71
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/qaror-va-ijro
Чоп этилган вақт: 17/06/2019 20:08
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг