Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

Қўшбоқов Шавкат Аннақулович Қўшработ тумани халқ таълими бўлими мудири вазифасига тайинланди

2019 йил 29 май куни Қўшработ туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Х.Кўбаев, вилоят халқ  таълими бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари У.Мамарасулов, туман халқ таълими бўлими ходимлари ва тумандаги барча умумий ўрта таълим мактаблари директорлари иштирок этишди.
 Йиғилишда вилоят халқ  таълими бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари У.Мамарасулов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг буйруғи билан 2019 йил 22 майдан Қўшработ тумани халқ таълими бўлими мудири лавозимига Қўшбоқов Шавкат Аннақулович тайинланганлигини эълон қилди. 
Қўшработ тумани халқ таълими бўлими мудири Қўшбоқов Шавкат Аннақулович тизимда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича ўз олдига устувор вазифаларни белгилаб олганлигини, бор билими ва тажрибасини ёшлар таълим-тарбиясига бағишлашини таъкидлади. 
Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Охирги ўзгариш вақти: 06/06/2019 06:43;   Кўрилганлиги: 138
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/qoshboqov-shavkat-annaqulovich-qoshrabot-tumani-xalq-talimi-bolimi-mudiri-vazifasiga-tayinlandi
Чоп этилган вақт: 16/09/2019 17:46
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг