Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

ҚЎШРАБОТДА МАКТАБЛАР СОНИ ЯНА БИТТАГА КЎПАЙДИ

Бугун ўқувчилар, айниқса, биринчи синфга қадам қўйган жажжи болажонлар учун ҳаяжонли бўлган “Билимлар куни” тадбирлари Қўшработ туманида ҳам кўтаринки кайфиятда ўтди. Бошланган янги ўқув йилида 2588 нафар қўшработлик болажонлар илк бор 1-синфга қадам қўйди. Уларнинг барчасига “Президент совғаси” топширилди.
Шу пайтга қадар туманда 88 та мактаб фаолият юритиб, ушбу таълим муассасаларида 26 мингга яқин ўқувчи таълим-тарбия олиб келарди.
Бугун “Билимлар куни” тадбирлари доирасида туманнинг Қўшработ маҳалласида жойлашган собиқ Қўшработ туман иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежи биносида янги ташкил этилган 89-мактаб ўз фаолиятини бошлади.
Бино таъмирланиб, янги ўқув йилига мактаб ўқувчилари учун зарур шарт-шароитлар яратилди. Мазкур мактаб ташкил этилгач, 50 нафарга яқин янги иш ўринлари яратилди ҳамда 398 нафар ўқувчи таълим-тарбия олишни бошлади.
Бундан ташқари, мукаммал таъмирдан чиқарилган 48-мактаб, реконструкция қилинган 41- ва 32- мактаб ўқувчилари учун ҳам янги биноларда таълим-тарбия олишни бошлашди.

Охирги ўзгариш вақти: 10/09/2019 17:59;   Кўрилганлиги: 97
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/qoshrabotda-maktablar-soni-yana-bittaga-kopaydi
Чоп этилган вақт: 10/12/2019 01:13
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг