Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

“Қувноқ стартлар” мусобақасининг республика босқичи ғолиблари тақдирланди

Халқ таълими вазирлиги томонидан юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ташкил этилган “Қувноқ стартлар” спорт мусобақасининг республика (финал) босқичи Фарғона вилояти Қува туманидаги чет тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ўтказилди.

Мазкур спорт мусобақасининг Республика финал босқичида ҳудудий саралаш босқичда ғолибликни қўлга киритган 8 та жамоа қуръа ташлаш натижасига кўра икки гуруҳга бўлиниб ўзаро беллашдилар. Гуруҳда 1-2 ўринларни эгаллаган Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Самарқанд, Фарғона вилоятлари жамоалари ярим финалда куч синашди. Мусобақанинг финалида ярим финал босқичида ғолиб бўлган Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Фарғона вилояти жамоалари беллашдилар.

Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни Фарғона вилояти Тошлоқ тумани                      32-сонли умумий ўрта таълим мактаби “Учқун” жамоаси қўлга киритди, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус тумани 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби “Акманғит” жамоаси 2-ўринни эгаллади. Мусобақанинг 3-ўринига эса Жиззах вилояти Зарбдор тумани 9-сонли умумий ўрта таълим мактабининг “Ёшлик” жамоаси ва Самарқанд вилояти Ургут туманидаги                 3-сонли умумий ўрта таълим мактабининг “Чинор” жамоалари сазовор бўлишди.

Спорт мусобақаси ғолиб ва совриндорлари Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши томонидан қимматбаҳо ва эсдалик совғалар, диплом, медаль ҳамда кубок билан тақдирландилар.


Охирги ўзгариш вақти: 10/08/2019 08:16;   Кўрилганлиги: 79
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/quvnoq-startlar-musobaqasining-respublika-bosqichi-goliblari-taqdirlandi
Чоп этилган вақт: 16/10/2019 07:54
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг